Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 10:34

Сиёсат

Наманган вилоятининг 2023 йилдаги бюджети тасдиқланди

  • 31.Декабря.2022
  • 582

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз бешинчи сессиясида сенаторлар, депутатлар, молия ва солиқ идоралари раҳбарлари иштирокида вилоят бюджети параметрлари атрофлича кўриб чиқилди.

Маҳаллий бюджетининг 2022 йилдаги ижроси ҳамда 2023 йилга мўлжалланган лойиҳалари тўғрисида вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Зуҳриддин Баҳриддиновнинг ахбороти тингланди. 

2022 йилда вилоятнинг бюджет даромадлари режаси 2 триллион 903 миллиард 215 миллион сўм белгилангани ҳолда, бу кўрсаткич 3 триллион 243 миллиард 880 миллион сўмни ташкил этиб, 340 миллиард 665 миллион сўмга ошириб бажарилиши кутилмоқда. 
«2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга асосан вилоятимиз маҳаллий бюджетининг 2023 йил учун даромадлари 3 триллион 713 миллиард 408 миллион сўм, харажатлари эса 6 триллион 613 миллиард 274 миллион сўм миқдорида прогноз қилинмоқда. Республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферлар 2 триллион 899 миллиард 866 миллион сўм миқдорида белгиланмоқда.

2023 йил – «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да вилоят бюджетининг умумий харажатларининг 62,6 фоизи, яъни 4 триллион 138 миллиард 658 миллион сўми ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадларига йўналтириш режалаштирилган. Ижтимоий харажатларнинг 29,5 фоизи, яъни 1 триллион 949 миллиард 972 миллион сўм соғлиқни сақлашга йўналтирилиши кутилмоқда. Харажатларнинг нисбатан ўсиши 2022 йилга нисбатан 130 фоизни ташкил қилади.

Таълим соҳасига эса 798 миллиард 846 миллион сўм йўналтириш кўзда тутилган. Бу эса вилоят бюджетининг умумий харажатларининг 12,1 фоизи таълим харажатлари ҳиссасига тўғри келади. Улушнинг камлиги 2020 йилдан бошлаб таълим харажатларининг барча тўловлари республика бюджетидан молиялаштирилиши билан боғлиқ. 

Маълумки, 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир шаҳар ва туманда тасдиқланган умумий бюджет харажатларининг 5 фоизи овоз бериш жараёнида ғолиб деб топилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши белгиланган эди. Жамоатчилик фикри асосида танлаб олинган лойиҳалар қўшимча молиявий қўллаб-қувватланди. Жумладан, икки мавсум якуни бўйича 2 мингдан кўп овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 46,1 миллиард сўм ажратилди. 2022 йилнинг 5 мартидан 1 апрелигача «Очиқ бюджети» порталида фуқаролар томонидан илгари сурилган лойиҳаларни танлаб олиш бўйича овоз бериш яунларига кўра, вилоят бўйича 311 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, уларга 211,7 миллиард сўм ажратилди. 2023 йилда «Фуқаролар ташаббуси» жамғармаси ҳисобидан 180 миллиард сўм йўналтирилиши кутилмоқда.

Музокарага чиққан депутатлар бюджет маблағлардан оқилона фойдаланиш, хусусан «Ташаббусли бюджет» дастури доирасида сув ва йўл каби инфратузилма лойиҳаларига ҳам эътибор қаратиш, муқобил энергия манбаларини ўрнатиш имкониятини ҳам яратиб берилиши айни муддао эканлигини таъкидлади.

Сессияда, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг «Наманган вилоятининг 2023 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги тегишли қарори қабул қилинди. Шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиялар оралиғида қабул қилган қарорлари ҳам тасдиқланди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь