ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34708
21 November, 2024, 07:42
Наманган шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси мазмун-моҳиятига бағишланган «Давлат ҳокимиятини ташкил этиш тизимини янада ислоҳ қилишнинг конституциявий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш» мавзуида халқаро давра суҳбати ўтказилди.
Унда Сенат аъзолари, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари, АҚШ, Россия, Ҳиндистон, Корея, Австрия, Замбия, Қозоғистон давлатларидан келган халқаро экспертлар, маҳаллий ҳуқуқшунос олимлар, судьялар, водий вилоятларидаги олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Мавзу юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Улуғбек Иноятов, Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси аъзоси Маҳмуджон Парпиев, қуйи палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқроларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Шуҳрат Бафоев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуриддинов ва бошқалар маъруза қилишди.
Қизғин муҳокама ва мунозараларга бой тарзда ўтган тадбирда айтиб ўтилганидек, янгиланаётган Конституция асосида жумладан, ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколатлари ва функциялари, уларнинг олдида турган барқарор иқтисодий ўсиш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, одамлар учун муносиб турмуш шароитларини яратиш борасидаги жавобгарлиги сезиларли даражада кенгайтириляпти.
– Бир қанча олий таълим муассасалари ректорлари, халқаро экспертлар иштирокида ташкил этилган сиёсий анжуман қизғин руҳда ўтди. Мен ўзим Замбия Республикаси фуқаросиман. Уч йилдан буён Ўзбекистон заминида олий таълим соҳасида фаолиятимни олиб бормоқдаман, – дейди Ёджу (Корея) Тошкент университетининг Наманган филиали директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Милимо Мундиа. – Ўзбекистон Конституциясига таълим, соғлиқни сақлаш, илм-фан каби йўналишларда киритилаётган ўзгаришлар, қатор нормалар мамлакатингиз ҳаёти учун, фуқароларнинг эркинлиги учун муҳим аҳамият касб этади, деб ҳисоблайман.
Айтиш мумкинки, бугун Ўзбекистон жаҳонга баралла юз тутиб, ўзининг либераллашуви, демократик ислоҳотларининг амалда қўлланиши билан сезиларли ислоҳотларни рўёбга чиқармоқда. Ўйлайманки, бундай семинар-тренинглар жойларда ўз самарасини бериб, бевосита аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга хизмат қилади.
Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти