ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35250
02 January, 2025, 10:37
«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан Наманган вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда «Инсон қадри» онлайн платформаси тақдимоти, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадбир ташкил этилди.
Тадбирда янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва унинг ижросида жамоатчилик мониторингини ташкил этиш ҳақида сўз борди. Бугунги кунда юртимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда.
Тақдимотда унинг ишлаш механизми ва кутилаётган натижалар ҳақида сўз борди. Жумладан, «davlatdasturi.uz» онлайн платформаси орқали Тараққиёт стратегияси ва давлат дастурининг ижроси тўғрисидаги маълумотларни кенг жамоатчилик томонидан кузатиб бориш имкони яратилгани, аҳоли дастурнинг ижроси юзасидан ўз фикр, таклиф ва эътирозларини билдириши мумкинлиги билдирилди. Давлат дастурининг ҳар бир банди ижро ҳолатини кўрсатиб ўтиш имконияти яратилганлиги тегишли давлат органларининг дастур ижроси бўйича масъулияти ва ҳисобдорлигини оширади.
Тадбирда Тараққиёт стратегиясида белгиланган еттита устувор йўналиш ва уни амалга оширишга қаратилган юзта мақсад ҳамда кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси» тўплами тақдимоти ўтказилди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаларини ташкиллаштиришда ҳам фаолликни ошириш зарурлигини айтиб, лойиҳанинг энг асосий жиҳатларига эътиборни қаратди.
Конституциявий қонун лойиҳасида фуқароларнинг иқтисодий ҳуқуқлари, хусусий мулкчилик, иқтисодий фаолиятнинг эркинлигини ҳимоя қилишга оид ўзгартиш ва қўшимчалар киритилаётганлиги айтиб ўтилди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти