ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34715
21 November, 2024, 10:13
Шавкат Мирзиёев раислигидаги саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида 37 трлн. сўмлик янги маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича 2022−2023 йиллар учун 2,5 мингта лойиҳани ишга тушириш бўйича қабул қилинган дастурнинг аниқ ижросини сўраш вақти келгани қайд этилди.
«Бугунги ўзгарувчан шароитда иқтисодиётимизни барқарор ўсишини таъминлашнинг энг самарали йўли — ички имкониятларни ишга солиш, яъни импорт бўлаётган тайёр маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш ва маҳаллий саноатни янада ривожлантиришдан иборат. Бу миллий иқтисодиётимизнинг устувор йўналиши бўлиши керак. Буни ўйламаган, атрофдаги вазиятдан бехабар, сиёсатни тушунмайдиган ҳоким ёки тармоқ раҳбарининг ишлашга ҳаққи йўқ», — деди давлат раҳбари.
Президент кўп тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари бу масалада ҳали дунёқарашини ўзгартирмагани, ҳозирги вазиятдан хулоса чиқармаётганини танқид қилди.
Ушбу дастур ижроси бўйича Фармацевтика агентлиги режани 51%га, «Ўзбекистон темир йўллари» эса 10%га бажармагани, саноат кооперацияси бўйича ишлар бошланмагани, «Иссиқлик электр станциялари» эса режани атиги 26%га бажаргани кўрсатилди.
Шунинг учун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариевга "ҳайфсан" эълон қилинди. Унинг иккала ўринбосарини (Дилшод Акбаров ва Алишер Темиров) ишдан олишга кўрсатма берилди.
Бош вазирга мазкур Агентлик фаолиятини тубдан ўзгартириш бўйича аниқ чоралар кўриш топширилди.
«Ўзбекистон темир йўллари» раиси в.б. Хуснутдин Хасиловга «ҳайфсан», «Иссиқлик электр станциялари» раиси Фарҳод Абдурахмонов, «Ўзметкомбинат» директори Рашид Пирматов, «Ўзбекнефтгаз» раисининг биринчи ўринбосари Шаҳзод Алиризаевга қатъий огоҳлантириш берилди.
Январь-февраль ойларида «Электрон кооперация» портали орқали 860 млрд. сўмлик 5 мингта шартнома тузилган бўлса-да, ижроси айрим ҳудудларда бажарилмагани, электрон савдоларда Қорақалпоғистон, Наманган, Сурхондарё ва Хоразмдаги корхоналар улуши 1 фоизни ҳам ташкил қилмаслиги танқид қилинди.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти