ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34712
21 November, 2024, 03:04
Кейинги беш-олти йил давомида мамлакатимизда миллатлараро муносабатларга ҳам алоҳида урғу берилди. Давлатлараро борди-келдилар мустаҳкамланди.
Жумладан, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг мамлакатимизга бир неча бор ташрифи ёки давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг қўшни Тожикистонга ташрифи ҳар икки биродар халқ ўртасида барча жабҳаларда янада мустаҳкам алоқалар ўрнатилишига сабаб бўлмоқда.
Пойтахтимизда «Дўстлик» боғи барпо этилиб, турли миллатга мансуб юртдошларимиз учун ажо-йиб маскан яратилиб, улар бир жойга жамланди. Бу ишларнинг давоми сифатида вилоятларда ҳам худди шундай «Дўстлик уйи» ташкил этилди. Жумладан, Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида жойлашган барча қулайликлар, шарт-шароитлар мужассам бўлган маскан ҳам турли миллат вакилларини ўз бағрига олди. Тили, дини, санъати, маданияти, миллий урф-одатлари бошқа бўлса-да, мақсадлари муштарак бўлган халқларни бир жойга бирлаштирди. Янги Конституцияда бу мавзуга ҳам алоҳида эътибор қаратилганлиги ўзбекларга хос бўлган бағрикенгликнинг, инсонпарварликнинг амалдаги бир кўриниши десак, муболаға бўлмайди.
Бундан ўттиз йил илгари, биринчи Конституцияни қабул қилиш лойиҳаси тантаналарида ҳам қатнашганман. Замон шиддат билан ўзгаряпти. Сиёсий-ижтимоий соҳаларда юксалишлар даври бошланди. Демакки, Янги Ўзбекистонда янгича тартиб бўлиши - давр талаби. Мамлакатимизнинг гуллаб-яшнаши, эркин ва фаровон турмуш тарзини барпо этиш борасида вилоятимизда истиқомат қилаётган 300 мингга яқин тожик миллатига мансуб бўлган фуқароларимиз ҳам барча соҳада бир тан, бир жон бўлиб ҳаракат қилишади, мамлакат ривожи, унинг гуллаб-яшнаши учун дахлдорлик ҳисси билан яшайдилар.
Абдусаттор ҒАФУРОВ,
вилоят тожик миллий маданий маркази раиси, «Дўстлик» ордени соҳиби.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти