ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34730
23 November, 2024, 04:59
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2023 йил 16 январда “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди.
Мазкур Фармон билан 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланди.
Фармон билан 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури тасдиқланди.
Фармон билан суднинг мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини таъминлашни кучайтириш бўйича яъни судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Шунингдек, жиноий жавобгарликни белгилаш, суд ишларини ҳал этишга аралашганлик ва суд ҳужжатини ижро этилишини таъминлашга қаратилган таъсирчан механизмларни жорий этиш, одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганликка оид ҳар бир жиноят иши якуни бўйича жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий равишда хабардор қилиш тартиби жорий этилади. Судьяга нисбатан турар-жой дахлсизлигига, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларининг сир сақланишига бўлган ҳуқуқларни чекловчи, абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисидаги ахборотни олишдан иборат тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига фақат Бош прокурорнинг санкцияси асосида йўл қўйилиши белгиланди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг процессуал характерга эга бўлмаган, ҳуқуқий тушунтириш бериш борасидаги масалалар бўйича мурожаатларини адлия органлари томонидан кўриб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш Олий суд, Судьялар олий кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган чораларни амалга ошириш бўйича қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Шунингдек, Фармон билан одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича бош прокуратуранинг жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларининг жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўйича тегишли бўлим ва тармоқлари, туман (шаҳар) прокурорларининг мазкур йўналишлар бўйича тегишли ўринбосари ва ёрдамчилари – Ихтисослашган прокурорлар корпуси этиб белгиланди.
Хулоса қиладиган бўлсак, юқоридаги Фармон ва унда кўзда тутилган устувор вазифалар одил судловни таъминлашга оид қонунчиликни такомиллаштириш, суд ҳокимиятини янада мустақил қилиш, судни соҳалар бўйича институционал тизимлаштириш, уни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари таъсирига туширмаслик, энг асосийси, адолатли қарорлар қабул қилиш орқали одамларнинг судга ишончини янада мустаҳкамлаш йўлларини белгилайди.
Озодбек ЗИЯВИТДИНОВ,
Наманган туманлараро маъмурий суди раиси.
Комилжон БАКИЕВ,
Наманган туманлараро маъмурий суди девонхона мудири.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти