Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 05:31

Сиёсат

«Ҳоким ва ёшлар» учрашуви: таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланди

  • 29.Июня.2024
  • 594

Ҳар йили 30 июнь санаси мамлакатимизда «Ёшлар куни» кенг нишонланади. Шу муносабат билан ёз фаслининг илк ойида республика миқёсида «Ёшлар ойлиги» ташкилланиб, унда турли маънавий-маърифий, маданий-кўнгилочар фестиваллар, танловлар, спорт мусобақалари кўтаринки руҳда ўтказилади.

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкатжон Абдураззоқов «Ёшлар ойлиги» доирасида ёшлар вакиллари билан учрашди. Унда маҳалла фуқаролар йиғинларида ишловчи ёшлар етакчилари, олий ўқув юртлари талабалари, «Темурбеклар мактаби» ва «Жасорат мактаби»нинг билимдон битирувчилари, иқтидорли спортчилар иштирок этди.

Даставвал, вилоят раҳбари нуфузли танловлар ғолиблари ва ихтирочи ёшларнинг янги инновацион лойиҳалари билан яқиндан танишди.

Мулоқот дебочасида сўзга чиққан вилоятимиз раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида бажарилган ишлар ва қўлга киритилган ютуқларга тўхталди.

Таъкидлаб ўтилгандек, вилоятда хатловдан ўтказилган 652 859 ёшнинг 8 минг 200 нафардан зиёди учта алоҳида тоифага ажратилиб, уларни қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилди. Уюшмаган ёшларни 371 раҳбарга бириктирилиши натижасида, кўтарилган муаммоларнинг 90 фоизи ижобий ҳал этилди. Президент мактаби ва Наманган шаҳридаги 1-сон давлат ихтисослаштирилган мактабининг икки нафар битирувчиси халқаро фан олимпиадаларида фахрли ўринларга сазовор бўлди.

Қувонарлиси шундаки, жорий йилда Франциянинг Париж шаҳри мезбонлик қиладиган XXXIII ёзги Олимпиада ва XVII-Паралимпия ўйинларига вилоятимиз спортчи ёшлари 8 та йўлланмани қўлга киритди.

Икки соатга яқин кечган «Ҳоким ва ёшлар» учрашувида 250 нафардан зиёд йигит-қиз ўзини қизиқтирган масалаларда мурожаат ва таклифларини йўллади. Таълим кредитини олиш, маҳаллада спорт майдончасини қуриш, мактабларда ҳокимлар ва раҳбарлар иштирокида маънавият соатларини ўтказиш, санъат мактаби ансамблини мусиқий чолғу асбоблари билан таъминлаш каби мурожаатлар ана шулар жумласидан.

«Ҳоким ва ёшлар» учрашувида билдирилган таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланиб, кўтарилган муаммоли масалалар ижроси назоратга олиниши таъкидланди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь