ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34518
08 November, 2024, 07:37
Муҳим сиёсий жараён - конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти билан аҳолини яқиндан таништириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухторжон Хожиматов томонидан жойларда ёшлар ва хотин-қизлар иштирокида давра суҳбатлари, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Суҳбатлар жараёнида «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Рес-публикаси Конституциявий қонуни лойиҳасида назарда тутилган энг асосий нормалар ҳамда биринчи ўқишда қабул қилинган конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида сўз юритилиб, жамиятимизда содир бўлаётган ислоҳий ўзгаришлар ҳамда Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишлар моҳияти хусусида атрофлича тўхталинмоқда.
Бу сиёсий жараёнларда фуқаролар ҳар бир қатламининг фаол иштироки аҳамиятлидир. Зеро, Конституциявий ислоҳотлар ҳам инсон қадри учун хизмат қилиши шубҳасиз.
* * *
Чортоқ тумани ҳокимлиги мажлисхонасида ўтказилган йиғилишни туман ҳокими Анваржон Отахўжаев кириш сўзи билан очди.
Конституциямизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурати, билдирилаётган таклифлар ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шоҳиста Турғунова маъруза қилди.
Иштирокчилар Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Маҳмуджон Парпиевнинг мавзу доирасидаги мулоҳазаларини ўзига хос иштиёқмандлик билан тингладилар.
Мулоқотда иштирокчиларнинг жўяли фикр ва таклифлар билан чиқишгани парламентдаги вакилларимиз томонидан эътироф этилди.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти