ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34760
24 November, 2024, 08:00
Президент раислигида маҳаллабай ишлаш тизимига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда тизимдаги оқсоқликлар қатъий танқид қилинди.
«Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ. Мисол учун, 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори. Бундай маҳаллалар сони Тошкент вилоятида – 59 та, Фарғонада – 52 та, Андижонда – 45 тани ташкил этиб, қолган ҳудудлардан кўп», — деди Президент.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғи қатъий огоҳлантирилди. Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари биринчи ўринбосарлари лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
Шунингдек:
— Олтинкўл тумани, Зарафшон шаҳри ҳокимлари;
— Бекобод, Оққўрғон, Косонсой, Нишон, Избоскан, Қўрғонтепа, Шовот, Тўрткўл, Томди, Тўрақўрғон, Қумқўрғон, Фарғона туманлари, Навоий, Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари;
— Кармана, Фориш туманлари прокурорлари;
— Янгиер, Шаҳрисабз шаҳарлари, Фориш тумани ИИБ бошлиқлари;
— Нурота, Музработ, Шаҳрисабз, Мирзачўл туманлари солиқ бошлиқлари;
— республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод этилди.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти