Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 07:01

Сиёсат

ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ МУРОЖААТИДАН КЕЙИН АҲОЛИ ОРАСИДА ВАҲИМА ВА САРОСИМА БАРҲАМ ТОПДИ

  • 21.Марта.2020
  • 1033


Президентимизнинг коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халқимизга қилган мурожаатини фуқароларимиз яхши англади. Одамларда яна ишонч пайдо бўлиб, саросима ва ваҳима барҳам топди. Чунки улар бу борадаги ишларни шахсан давлатимиз раҳбарининг ўзи назорат қилиб турганини ҳис қилди.

Яна бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратиш керак. Пойтахтда таҳсил олаётган талабаларга таътил берилди. Уларнинг уйларига бориши учун зарур шароитлар яратилди. Қолаверса, мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактабларида ҳам карантин эълон қилинди. Буларнинг замирида ўғил-қизларимизнинг саломатлигини асраш турибди, албатта.

Маърифат сўзининг луғавий маъноси – билимдонлик. Билимдонликнинг асоси эса китобхонликдир. Инсон қанчалар кўп китоб мутолаа қилса, у шунчалар маърифатли бўлади. Табиийки, бундай кишилар жамиятдаги юз бераётган ҳар бир воқеаликка бефарқ бўлмайди. Яъни маърифатли инсон ҳар қандай қийин ва чигал вазиятдан чиқа олади.

Шу муносабат билан фарзандларимиз таътил кунларида кўпроқ китоб мутолаа қилишларини истар эдим. Мумтоз адабиёт намуналари, Алишер Навоий, Абдулла Қодирий, Ойбекнинг асарларини ўқиб, тафаккурни кенг қилиш мумкин.

Маҳмуд ПАРПИЕВ,
Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари

Энг кўп ўқилганлар

Календарь