Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 08:38

Сиёсат

Референдум нима?

  • 31.Марта.2023
  • 3151

Ҳаммамизга маълумки, мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар ўтказилмоқда. Мазкур Конституциявий ислоҳотларни халқимининг фикри ва қўллаб қувватлаши асосида, референдум орқали амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Энди кўпчиликда Референдум ўзи нима, сайловлардан фарқ қиладими, деган савол келиб чиқиши табиий.

Референдум - фуқароларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги энг муҳим масалаларни овоз бериш йўли орқали ҳал этишдир

Референдум орқали Конституция, қонунлар қабул қилиниши, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши, Парламент, Президент, Ҳукумат фаолияти такомиллаштирилиши мумкин.

Референдум сайлов эмас. Референдум айрим жиҳатлари билан сайловга ўхшаши мумкин, масалан комиссиялар, овоз бериш жараёни. Бироқ сайловларда номзодларни муайян лавозимга масалан, депутат, сенатор, Президент сифатида сайлаш учун овоз берилади. Референдумда эса номзодлар бўлмайди, муайян масалани қўллаб-қувватлаш ёки рад этиш бўйича овоз берилади.

Ўзбекистонда референдум Конституция ҳамда 2001 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади.

Энди Қонуннинг асосий жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

Референдум Ўзбекистон қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир.

Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади ва референдум Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида ўтказилади.

Референдум фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини умумий, тенг ва тўғридан-тўғри билдириши асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

Фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини билдириши назорат қилинишига йўл қўйилмайди.

Референдум ўтказиладиган кунгача ёки референдум кунида 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқаро референдумда тенг асосларда иштирок этади ва ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади.

Референдумда қабул қилинган қарор Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлади.

Жаҳонгир МУСАБОЕВ,

Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь