Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 03:11

Сиёсат

Референдумга бефарқ эмасмиз!

  • 05.Апреля.2023
  • 1808

«Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани» ахборот-кутубхонасида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни лойиҳаси тарғиботига бағишланган «Конституция – меники, сеники, бизники! Конституция  – ўзимизники!» шиори остида тадбир ўтказилди.

Икки мингдан зиёд талабалар, маҳаллалардаги ёшларнинг фаол иштирокидаги тарғибот тадбирида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилмурод Исмоилов, меҳнат фахрийси, гулчи Маҳбубахон Ибрагимова, футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ва «Навбаҳор» клуби аъзоси, Осиё чемпиони Асадбек Жўрабоев, «Энг зукко китобхон» республика танловининг финал босқичи ғолиби, «Спарк» автомашинаси соҳиби, чортоқлик ёш муаллима Замира Абдуллаева ва бошқалар янги таҳрирдаги Конституциянинг Янги Ўзбекистон учун аҳамияти, унга киритилаётган қўшимча ва ўзгаришлар халқимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш, инсон қадрини юксалтиришга хизмат қилишини ўз фаолиятлари мисолида таъкидлаб, барчани референдумда фаол иштирок этишга чорлади.

Дарҳақиқат, 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдум мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаёти, халқимиз учун тарихий аҳамиятга эга. Боиси, янгиланаётган Бош қомусимиз шу муқаддас заминда туғилиб ўсган ҳар бир юртдошимизга бирдек дахлдор. Эътиборлиси шундаки, янги таҳрирда ишлаб чиқилган Конституциямизда инсон ҳуқуқларини кафолатлашга қаратилган нормалар қарийб уч баробарга ошмоқда.

Наманган Давлат университети докторанти, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги «Келажак лидерлари» клуби етакчиси Саидакбар Муталов ёшларга берилаётган имкониятларни таҳлил қиларкан, аввалги йилларда вилоятда учтагина ОТМ бўлгани, бугунги кунда эса 10 та давлат ва хусусий олий таълим муассасаси фаолият юритаётгани, олдинлари фақат битта олий ўқув юртига ҳужжат топширилган бўлса, ҳозирда бир вақтнинг ўзида бешта олийгоҳ имтиҳонида ўз билимини синаб кўриш мумкинлигини айтиб ўтди. Шунингдек, эндиликда аёл-қизларга магистратурада ўқиш учун давлат томонидан контракт маблағлари тўлаб берилаётганлигини таъкидлади. Ёш тадқиқотчи ва ёш оила раҳбари сифатида тадбир қатнашчиларини референдумда фаол иштирок этишга чорлади.

* * *

«Марказий» ўйингоҳда бўлиб ўтган  тарғибот тадбирида ҳам наманганликларнинг «Референдумда фаол иштирок этаман!», деган якдил мақсадлари яққол кўзга ташланди.

Таъкидланганидек, Президентимиз бошчилигида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, хусусан, миллионлар ўйини – футболни ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Ушбу ғамхўрлик яқинда яна бир карра ўз самарасини бериб, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) футболчилари Осиё чемпионлигини қўлга киритиб, жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлишди. Терма жамоа таркибида вилоятимизда камол топган уч нафар умидли чарм тўп устаси – тўрақўрғонлик Умарали Раҳмоналиев, косонсойлик Пўлатхўжа Холдорхонов ва Наманган шаҳридан Асадбек Жўрабоевларнинг ҳам борлиги диққатга сазовор.

Ўзбекистон футбол федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, ўз даврида жаҳон ва Осиёнинг энг яхши ҳаками бўлган Равшан Эрматов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Навбаҳор» клуби аъзоси Остон Ўрунов сўзга чиқиб, янги Конституциямизнинг мамлакатимиз спортини ривожлантиришда тутган ўрни, унга киритилаётган янги қўшимчалар ва ўзгартишлар халқимизнинг соғлом турмуш тарзини янада фаоллаштиришига, инсон қадрини бунданда юксалишига хизмат қилажагини таъкидлаб, барчани 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чорлади.

Таниқли эстрада хонандалари ва ёш санъат усталари шоу-концерт дастури тадбир иштирокчиларига кўтаринки завқ улашди.
Байрам тадбирларида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ, 
«Наманган ҳақиқати» мухбири. 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь