Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

02 June, 2025, 06:43

Сиёсат

Рейд: ҳеч ким қонундан қоча олмайди

  • 08.Апреля.2022
  • 918

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Наманган вилояти бошқармалари ҳамкорлигида Наманган шаҳри ва туманларининг марказий кўчаларида йўл қоидасини бузган, аммо белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлашга қаратилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Маълумотларга қараганда, шу йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Бюронинг шаҳар ва туманлар бўлимлари иш юритувида йўл қоидаларини бузганлик учун қўлланилган маъмурий жарималарни ўз вақтида ихтиёрий тўламаган қарздорларга нисбатан қўлланилган 10 минг 50 та ҳужжат мавжуд. Мазкур тоифадаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида кунлик тарғибот ва тушунтиришлар олиб борилмоқда. Бундан тўғри хулоса чиқарган қарздор ҳайдовчилар белгиланган жарималарни тўламоқда. 

Бироқ огоҳлантиришдан сўнг ҳам жарималарни тўламаётган фуқаролар ва улар бошқарувидаги транспорт воситаларига нисбатан рейд тадбирлари ўтказилмоқда.  

– Наманган шаҳрининг марказий Ислом Каримов кўчасида 5 та гуруҳ томонидан ўтказилган рейд натижасида жами 138 нафар ҳайдовчи қўлланилган 87 миллион 600 минг сўм жаримани ўз вақтида тўламагани учун улар бошқарувидаги транспорт воситалари вақтинчалик жарима майдонига тортилди, – дейди МИБ Наманган вилояти бошқармаси инспектори Алишер Аҳмаджанов. – Рейд тадбирлари давом этмоқда. Амалдаги қонун талабларига кўра, жарималар ўз вақтида тўланиши керак. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Энг кўп ўқилганлар

Календарь