Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 07:23

Сиёсат

Семинар машғулотда кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш масаласи муҳокама қилинди

  • 25.Августа.2023
  • 822

Наманган вилоят ва туманлараро маъмурий судлари судьялари ҳамда  Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилоят бошқармаси ва ҳудудий филиаллари вакиллари иштирокида кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти юзасидан семинар машғулоти ўтказилди.

Семинар машғулотида дастлаб, Наманган туманлараро маъмурий судининг раиси О.Зиявитдинов семинар иштирокчиларга айни вақтда бино иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказишни ва рўйхатдан ўтказишни рад қилиш жараёни соҳа ходимлари айнан қайси йўриқномаларга қатъий риоя этишлари, шунингдек, бугунги кунда маъмурий суд томонидан кадастр идоралари мансабдор шахсларини хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топилишининг асосий мезонлари ҳамда 2023 йилнинг 1-ярмида маъмурий судларда кадастр органлари мансабдор шахсларнинг бино иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказишни ва рўйхатдан ўтказишни рад қилиш билан боғлиқ ишларни кўрилиши статистикасини иштирокчиларини таништирди.

Вилоят суди судьяси У.Нишонова  кадастр ходимлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги мурожаатлари тўлиқ ўрганилмасдан рад қилинаётганлиги, натижада фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари кадастр органлари мансабдор шахсларини хати-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳолатлари кўпайиб бораётганлигини, бу каби ҳолатларни олдини олиш учун мурожаатларни қонунчиликда кўрсатилган тартибда ўрганилиб, ҳал этилиши лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Йиғилиш якунида барча иштирокчилар юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан саволларга жавоб олдилар.

Озодбек Зиявитдинов,
Наманган туманлараро маъмури суди раиси

Энг кўп ўқилганлар

Календарь