Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 04:48

Сиёсат

Сенат: Референдум 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтади

  • 15.Марта.2023
  • 1935

Олий Мажлис Сенати ўттиз саккизинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонуни лойиҳасининг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди.

Ушбу лойиҳа халқимиз томонидан энг кўп муҳокама қилинган, таклифлар билдирилган, халқаро экспертлар фикрлари инобатга олинган ҳужжат бўлгани қайд этилди.  

Айниқса, давлат ҳокимияти тизими тубдан ислоҳ этилиб, парламентаризм янада кучайтирилиши халқчил давлатчилик асослари кучайишига замин яратади.    

Амалдаги Конституция бўйича Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари 5 та бўлган бўлса, лойиҳага асосан уларнинг сони 12 та бўлмоқда. Сенатнинг мутлақ ваколатлари амалдаги 14 тадан 18 тага ошмоқда.

Мажлисда Конституциянинг янги таҳрири ижтимоий, демократик-ҳуқуқий ва чинакам халқпарвар давлатчилик асосларини яратиши, аҳоли фаровонлигини ошириши, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириши ва ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштиришда муҳим омил бўлиши ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиётида янги даврни бошлаб бериши эътироф этилди.

Мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар натижасида Конституциянинг моддалари амалдаги 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалари ҳажми 65 фоизга ошди. Ушбу ўзгартиш ва қўшимчаларнинг сони ва мазмуни Конституцияни янги таҳрирда қабул қилиш заруратидан далолат беради.

Муҳокамалар якунида сенаторлар томонидан «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида»ги қарор қабул қилиниб, унга кўра референдум 2023 йил 30 апрель кунига тайинланди.  

ЎзА.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь