Қисқа сатрларда

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

Ахсикент – Марказий Осиё тарихи тамаддуни

Хусусий ажримлар низоларнинг олдини олади

Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев вилоятдаги сайловга тайёргарлик ишлари билан танишди

05 October, 2024, 06:55

Сиёсат

Сессияда қандай масалалар кўрилди?

  • 05.Августа.2024
  • 504

Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг қирқ тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда вилоят кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ҳамда тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия ишини халқ депутатлари вилоят кенгаши раиси, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошқарди.

Дастлаб бугунги кундаги энг муҳим сиёсий жараён - сайлов бўйича кун тартибига қуйилган масала кўриб  чиқилди.

Депутатлар халқ депутатлари Наманган  вилояти Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича Наманган вилояти ҳудудида бир мандатли сайлов округларини тузиш тўғрисида Марказий сайлов комиссиясига тақдимнома  юбориш тўғрисидаги қарорлар лойиҳалари билан танишиб, бир овоздан маъқулладилар.

Шундан сўнг вилоят сектор раҳбарларининг ҳудудларни жадал ривожлантириш бўйича аҳолининг энг муҳим муаммоларини бартараф этиш, вилоятда қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқ-тартиботни кучайтириш ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси, маҳаллий бюджетнинг 2024 йил биринчи ярим йиллиги учун белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ҳамда адлия бошқармаси бошлиқларининг ҳам ҳисоботлари эшитилди. 

Якунда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ва вилоят ҳокимининг айрим қабул қилган қарорларини тасдиқлаш ҳақидаги масала кўрилди.

Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунинг билан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг қирқ тўртинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь