ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34712
21 November, 2024, 03:32
Бош қомусимизнинг ҳаётбахш қудрати замирида жамиятда яшовчи барча фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимояси мужассам. Жамиятда тенглик, адолат, қонун устуворлиги таъминланиши юрт тараққиётига хизмат қилади.
Мамлакатимизнинг янги даврга қадам қўйиши унинг асосий қонунининг ҳам янгича даврга мос равишда ўзгартириш ҳаётий зарурат эканини кўрсатди. Ушбу жараённинг умумхалқ муҳокамасига қўйилиши фуқароларнинг ислоҳотлар жараёнида ўз позициясини намоён этишларига имконият яратди. Қувонарлиси, унда инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устувор деган олижаноб ғоя уфуриб турибди.
Конституциянинг 63-моддаси янги таҳрирда: «Оила жамиятнинг табиий ва асосий бўғини, аҳолини сақлаб қолиш ҳамда кўпайтириш негизи сифатида жамият ва давлатнинг алоҳида муҳофазаси остида бўлади. Никоҳ аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади».
Аввалги таҳрирда «никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади» дейилган эди. Янги таҳрир менталитетимизга тўғри келмайдиган, ахлоқ-одоб қоидаларига зид қарашларни сингдириш ғояларини умуман йўққа чиқарди. Дунёнинг айрим мамлакатларида бир жинслиларнинг никоҳини ёқлаб чиқиш каби ҳолатларига ҳам гувоҳ бўляпмиз. Оила эр ва хотиннинг ихтиёрий розилиги билан қурилгандагина оила бўлишини, унда соғлом фикрли фарзандлар дунёга келиши Асосий қонунимизда ўз ифодасини топди. Жамият оилалардан иборат экан, уларда ҳалол, имон-эътиқодли инсонлар камол топиши керак.
Фаолиятим оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, ажрим ёқасидаги оилаларни сақлаб қолиш билан боғлиқ. Жорий йилнинг беш ойи давомида вилоят миқёсида тазйиқ ва зўравонликка учраган 1474 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилиб назоратга олинди. 499 та оила яраштиришга эришилди, 257 та низо бартараф этилди.
Соғлом оилалар барпо этиш барчанинг бурчи, унинг ҳуқуқий асослари Конституциямизда мустаҳкамланиши эса авлоддан-авлодга ўтиб келаётган бебаҳо қадриятларимизни асрашга хизмат қилади.
Н. ҚАЙИМОВА,
вилоят ИИБ ҲПБ ХҚ ва ИМБ бошлиғи,
майор.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти