ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 36811
Рақамли далиллар тушунчаси
Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароит яратади
Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда
Маъмурий судларда дастлабки эшитув
Манфаатлар ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилади
Рақамли далиллар тушунчаси
Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароит яратади
05 April, 2025, 07:31
Шу йилнинг 16 январь куни мамлакатимиз Президенти томонидан қабул қилинган «Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ҳамда «Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонлар ҳамда 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини оширишда муҳим қадам бўлди.
Ушбу муҳим ҳужжатларга мувофиқ, 2023-2026 йилларда суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли Стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури тасдиқланди.
Стратегия доирасида одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари этиб «Инсон қадри учун» ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш белгиланди.
Давлатимиз раҳбари чиқишлари орқали судлар фаолиятига тўхталар экан, кўп бора Янги Ўзбекистонда ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши кераклигини таъкидлади. Ана шу нуқтаи назардан Президент Фармони билан адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судьялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш, фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш белгиланди.
Президентимиз томонидан имзоланган фармонда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилиши қайд этилди. Бу бежиз эмас албатта. Зеро, айрим ҳолатларда суд томонидан чиқарилган қарордан норози бўлиб, турли кўринишда тазйиқ ўтказиш, суд чақирувига кўра суд процессларига қасддан келмаслик, судьяни жамоатчилик олдида обрўсизлантириш ҳолатлари учраб турибди. Ана шу жиҳатдан судьяларнинг мустақиллигини таъминлаш ва уларнинг ишига ҳар қандай аралашувни чеклаш билан боғлиқ норманинг фармонда алоҳида белгилаб қўйилиши судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олиши билан аҳамиятлидир.
Шунингдек, суд тизими олдида турган долзарб вазифаларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Олий суд тузилмаси такомиллаштирилиб, одил судлов соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш департаменти, ахборот-коммуникация мониторинги – вазиятлар маркази ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази ташкил этилди.
Мамлакатимиз раҳбарининг ушбу фармони Янги Ўзбекистонда ислоҳотларнинг долзарб бўғини бўлган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муҳим қадам бўлди. Зеро, мазкур ҳужжатлар билан «Янги Ўзбекистон – янги суд» тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятлари янада кенгайтирилади.
Алишер УСМАНОВ,
вилоят суди раиси.
23.10.2019 36811
16.05.2020 31813
08.10.2019 29282
05.05.2020 29132
12.10.2019 29016
2025-03-20 05:43:22
2025-03-16 05:47:30
2025-03-15 00:27:18
2025-03-14 05:36:57
2025-03-13 00:40:51
2025-03-12 06:04:19
Followers
Followers
Followers
Followers
Followers
Followers