ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34152
05 October, 2024, 04:47
Халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда ташкилий масала кўрилди.
Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.
Депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Учқўрғон тумани ҳокими Ҳайдаров Муҳаммад Абдуҳакимовични Учқўрғон тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорини бир овоздан маъқулладилар.
Шундан сўнг вилоят раҳбари кейинги йилларда Учқўрғон туманида олиб борилган ишлар, эришилган ютуқлар баробарида, ислоҳотларни амалга оширишда йўл қўйилган хато ва камчиликларни соҳалар бўйича бирма-бир таҳлил қилди.
Сессияда ҳудудни ривожлантириш, одамларнинг бугунидан рози бўлиб яшашларига эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилди.
Бу ишларни амалга ошириш учун туманга янги ҳоким зарур.
Депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Мирханов Дилшод Абдуллаевични Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорини бир овоздан тасдиқладилар.
Музокарада сўзга чиққанлар туманнинг янги раҳбари атрофида жипслашиб, ҳудудни обод қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишга ҳисса қўшишларини таъкидладилар.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти