Қисқа сатрларда

«Гуллар фестивали»га тайёргарлик бошланди

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

23 November, 2024, 09:53

Сиёсат

УЙЧИ ТУМАНИГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ

  • 23.Декабря.2021
  • 788

Халқ депутатлари Уйчи  туман Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиб, кичик саноат зоналарида янги иш ўринлари яратиш, маҳаллада иш бошлаётган ҳоким ёрдамчилари фаолияти Уйчи тажрибаси сифатида намуна бўлиши, бу борада фаоллар ҳамжиҳатликда иш юритишларини алоҳида таъкидлади. 
Сессияда туманнинг янги ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала ҳам кўрилди.
Туманнинг собиқ раҳбари Муҳаммадзокир Жўрабоевич Маматхонов саломатлиги туфайли ўз аризасига кўра туман ҳокими лавозимидан озод этилди.

Наманган вилояти ҳокимининг қарори ҳамда туман Кенгаши депутатлари тасдиғи билан Шуҳрат Мирсодиқович Мусаев Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланди. 
Шуҳрат Мусаев туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни туман Кенгашида тақдимот қилди.
Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Шуҳрат Мусаев 1973 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1996 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. 

1996-йилдан 2017-йилга қадар Намангандаги иқтисодий ташкилотлар ва вилоят ҳокимлигида турли масъул вазифаларда меҳнат қилган. 2017-йилдан 2021-йилга қадар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашини бошқарган. 

У 2021 йил февраль ойидан буён Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь