Қисқа сатрларда

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

Наманганда 64-Халқаро «Гуллар фестивали» тантанали якунланди

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

15 July, 2025, 04:52

Сиёсат

«Ўзбекистон» сўзидан кимлар фойдаланади?

  • 20.Сентября.2022
  • 966

Қуйидаги юридик шахслар  ўз номлари ва рамзларида «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» расмий номларидан, шунингдек, улардан ҳосила сўзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга:

Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган ёки фаолиятини ташкил этиш амалга ошириладиган юридик шахслар, агар уларнинг номлари тегишли ҳужжатларда тўғридан-тўғри назарга тутилган бўлса;

Ҳукумат қарорига кўра ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари ҳамда давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат муассасалари;

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари;

юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмалари;

республика нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек номларида бош ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатиладиган уларнинг алоҳида бўлинмалари;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилган мурожаатлари асосида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар.

И. АБДУГАФФАРОВ,

Наманган туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчиси.

К. БАКИЕВ,

Наманган туманлараро маъмурий суди девонхона мудири.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь