Қисқа сатрларда

«Гуллар фестивали»га тайёргарлик бошланди

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

24 November, 2024, 06:48

Сиёсат

Янги ўқув йилидан – янги формада

  • 14.Июня.2022
  • 757

Умумтаълим муассасаларида ўқувчиларнинг маънавияти, одоб-ахлоқи ва маданиятини белгилашда мактаб формасининг ўрни ва аҳамияти жуда ҳам муҳим. 
Бу ҳар бир ўғил-қизнинг нафақат ўқувчи эканлигини ташқи қиёфаси, кийими орқали белгилаб, ифодалаб туради, балки маърифат даргоҳида умумэътироф этилган мезонлар: таълим олиш, тарбиядаги ижобий жиҳатлар билан ўрнак бўлиш, одоб-ахлоқ, ўзаро ҳурмат ва бир-бирини қадрлаш, устозларга эҳтиром, ўқувчилар ва тенгдошлари билан  муомала ва муносабатга киришишда ижобийликка хизмат қилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 майдаги «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори айнан ана шу мезонларни қамраб олганлиги билан аҳамиятлидир. Шундан келиб чиқиб, 2022–2023 ўқув йилидан бошлаб жорий этиладиган мактаб формасида ҳар жиҳатдан ўқувчининг ёши, дунёқараши ҳисобга олинган. 
Ҳукумат қароридан келиб чиқиб, вилоятимизда ҳам шу йилнинг 1 июнига қадар 2022-2023 ўқув йили учун мактаб формаларига эҳтиёж аниқлаб чиқилди. Жумладан, кам таъминланган оилалардан чиққан 43151 нафар ўқувчининг рўйхати шакллантирилди. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, келажак авлод ҳақида қайғуриш ва ғамхўрлик ифодаси сифатида кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашиш белгилангани эътиборга сазовор.  
Янги ўқув йили арафасида – 2022 йилнинг 10 августидан бошлаб ҳар бир туман, шаҳарда мактаб формаси ишлаб чиқарувчиларнинг савдо шохобчалари аҳолига қулай жойларда ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Диллола ҚЎЗИБОЕВА,
Давлатобод тумани халқ таълими бўлими маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимоялаш шўъбаси мудири.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь