Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 10:14

Сиёсат

Яшил майдонлар – ҳаётимиз асоси

  • 02.Марта.2022
  • 727

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Намангандаги «Янги Ўзбекистон» боғида республика кўргазмали семинари ўтказилди. Тадбирда  мазкур қўмита вакиллари, олимлар, соҳа мутахассислари  ва вилоятдаги тегишли идора, корхона,  ташкилот, ўқув муассасалари масъуллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

– Экология ҳамда Ўрмон хўжалиги қўмиталари томонидан махсус гуруҳлар  шакллантирилиб, вилоятларда илмий-амалий семинарлар  ўтказилмоқда, – дейди Давлат экология қўмитасининг атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза  қилиш  илмий  тадқиқот  институти илмий  ходими  Шукрулло Зиядов. – Бундан асосий  мақсад  иқлим шароитидан келиб чиқиб кўчатларни танлаш, яшил майдонларнинг  ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти юзасидан тушунчалар беришдир. Бинобарин,  дарахтлар  биз нафас олаётган ҳавони наинки мусаффолайди, балки, турли шовқинларнинг инсон саломатлигига зарарли таъсирини  ҳам камайтиради. Шунингдек, чанг ва бошқа экологик бўҳронлар содир бўлишини, ерости сизот сувлари кўтарилишининг олдини олади. Қолаверса, яшил майдонлар инсоннинг кайфиятигаям ижобий таъсир кўрсатиши баробарида касаллик тарқатувчи бактерия, микроорганизмларниям  бартараф этиши  исбот талаб қилинмайдиган илмий далилдир. Бир сўз билан айтганда, яшилликлар – саломатлигимиз учун бебаҳо эркин ионлар манбаи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан кейинги беш йилликда республикамизда 1 миллиард дона  кўчат экилади. Шундан, дейлик  камида 80 фоизи дуркун ўсгандаям, бу  800 миллионта дарахт деганидир. Умуман, халқаро тажрибада ҳудудларнинг экологик мувозанати яшил майдонлар ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади. Буни Германиянинг биргина Ганновер шаҳри мисолида оладиган бўлсак, бу ерда 1 миллион аҳолига 28 миллионта дарахт тўғри келади. умуман, киши бошига 8-10 туп дарахт тўғри келиши энг минимал ҳолат ҳисобланади. Яна бир меъёр шуки, мамлакат умумий майдонининг 40 фоизини яшиллик ташкил қилса, экологик мувозанат тикланган  бўлади. Республикамизда яшил ҳудудлар бугун 8 фоизни ташкил этаётган бўлса, Президентимиз келгуси беш йилда бу кўрсаткични  30 фоизга етказиш ташаббусини илгари сурди. Шунга эришсак, бу борда  ривожланган мамлакатлар  қаторидан ўрин оламиз.
Тадбирда Давлат экология қўмитаси биохилмахилликни асраш бошқармаси  бўлими бошлиғи Мирсобит Ғуломов, Тошкент ботаника боғи илмий ходими Атиргул Холмирзаева, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Мухторжон Ҳожиматов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султоновлар сўзга чиқдилар. 

Муҳиддин МАҒЗУМОВ.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган сурат.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь