Қисқа сатрларда

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

Ахсикент – Марказий Осиё тарихи тамаддуни

Хусусий ажримлар низоларнинг олдини олади

Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев вилоятдаги сайловга тайёргарлик ишлари билан танишди

05 October, 2024, 06:20

Сиёсат

Жамоатчилик назорати ўрнатилади

  • 10.Июня.2023
  • 754

Президент томонидан жорий йил 20 январь санасида «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарор имзоланди.

Ҳужжат билан ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланди. У соҳа вакилларини «Инсон қадри учун» тамойили асосида тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришишга қаратилган. 

Кодекс:

• ички ишлар органларида касбий маданият қоидаларини;

• хизмат интизомига талабларни;

• раҳбар ва ходимлар ўртасидаги муносабатларни;

• раҳбариятнинг ҳаракатларига шикоят келтириш тартибини белгилайди.

Шунингдек, қарорга мувофиқ:

• 2023 йил якунига қадар «E-nomzod» электрон ахборот тизими жорий этилиши ҳисобига ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш тартиби соддалаштирилади;

• жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида ИИВ ва ҳудудий таркибий тузилмаларида жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади;

• ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари битирувчилари учун ИИВ Академиясида бакалавриатнинг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти» ва «Тезкор-қидирув фаолияти» таълим йўналишларига, тўлов-контракт асосида ўқитишни назарда тутган ҳолда, 200 нафаргача қўшимча ҳар йиллик қабул квотаси киритилади;

• илк бор хизматга қабул қилинаётган ходимлар учун синов муддати бир йил этиб белгиланади;

2023 йил сентябрь ойидан бошлаб ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимлари ушбу соҳаларда хизматни давом эттиришлари учун ҳар уч йилда ИИВ малака ошириш институтида малака оширишлари лозим бўлади.

Хуршидбек ИСКАНДАРОВ, 
Наманган шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув бўлими тезкор вакили.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь