Қисқа сатрларда

Наманганда мактаб ўқувчиси отасига автомашина совға  қилди

Янги боғлар ва ҳосилдор навлар яратилмоқда

Маданият ва санъат ходимларига эҳтиром кўрсатилди

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

25 April, 2025, 10:54

Спорт

Адҳамжон Эргашев оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони бўлди

  • 11.Октября.2022
  • 1181

Баҳрайннинг Манама шаҳрида ўтган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида -67 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз Адҳамжон Эргашев 3 та олтин медални қўлга киритди. 

Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, спортчимиз даст кўтариш машқида 138 кг, силтаб кўтаришда 176 кг, икки кураш бўйича эса 314 кг натижа қайд этди. Унинг рақиблари бу натижани янгилай олмади ва якунда ўзбекистонлик спортчи 3 та олтин медалга сазовор бўлди.

Натижалар:

1. Адҳамжон Эргашев — 314 кг (138+176 Ўзбекистон)
2. Ясин Муҳаммад — 303 (137+166 Индонезия)
3. Ануча Доунгсру — 301 (136+165 Таиланд)

Маълумот учун, ҳамюртларимиз ушбу чемпионатда айни пайтгача 3 та олтин, 3 та бронза медалини қўлга киритишди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь