Қисқа сатрларда

Анъанавий «Гуллар фестивали» ўтказилиш санаси маълум қилинди

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

29 March, 2024, 10:44

Спорт

ЕВРО-2020: ЎЙИНЛАР ТАҚВИМИ, ТУРНИР ФОРМАТИ, МУСОБАҚА БЎЛИБ ЎТАДИГАН ШАҲАРЛАР ҲАҚИДА

  • 12.Июня.2021
  • 703

11 июндан 11 июлгача Евро-2020 мусобақаси бўлиб ўтади. Сизларни ушбу мусобақа формати, турнирдаги ўйинлар тақвими, футбол учрашувлари ўтказиладиган шаҳарлар ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Мусобақа қайси шаҳарларда ўтказилади?

Дастлаб Евро-2020 13 шаҳарнинг 13 стадионида ўтиши лозим эди. 2017 йил декабрда Брюссел Миллий стадион қурилишининг кечикиши сабабли мезбон шаҳарлар рўйхатидан чиқиб кетди. Брюсселда бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувлар Лондонга кўчди.

2021 йил апрел ойида Еврони қабул қиладиган шаҳарлар рўйхатида яна ўзгаришлар юз берди: Бильбаонинг ўрнини Севилья эгаллаган бўлса, Дублин ундан буткул чиқиб кетди. Ирландия пойтахтида ўтиши мўлжалланган ўйинлар Лондон ва Санкт-Петербург ўртасида тақсимланди.

Учрашувлар Англия, Озарбайжон, Венгрия, Германия, Дания, Италия, Испания, Голландия, Россия, Руминия ва Шотландия давлатларининг 11 та шаҳрида бўлиб ўтади.

Мусобақа рамзи

Гуруҳ босқичи ҳақида

Пандемия туфайли 2021 йилга қолдирилган Евро-2020 турнирида иштирок этувчи 24 жамоа тўрттадан олти гуруҳга ажратилган.

А гуруҳи — Туркия, Италия (мезбон), Уэльс, Швейцария;

В гуруҳи — Дания (мезбон), Финляндия, Бельгия, Россия (мезбон);

С гуруҳи — Нидерландия (мезбон), Украина, Австрия, Шимолий Македония;

D гуруҳи — Англия (мезбон), Хорватия, Шотландия (мезбон), Чехия;

Е гуруҳи — Испания (мезбон), Швеция, Польша, Словакия;

F гуруҳи — Венгрия (мезбон), Португалия, Франция, Германия (мезбон).

Гуруҳ босқичи ўйинлари якунларига кўра энг яхши 16 жамоа 1/8 финалга чиқади ва буёғига олимпия тизимига кўра фақат ғолиблар мусобақадаги иштирокини давом эттиради, мағлуб уйига қайтади.

Плей-оффга ҳар бир гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўрин эгалари чиқади, гуруҳларда учинчи ўринларни эгаллаган олти жамоадан нисбатан яхши натижа қайд этган тўрт жамоага ҳам имкон тақдим этилади.

Агар икки ёки ундан кўп жамоа бир хилда очко жамғарган бўлса, ўринларни тақсимлашда қуйидаги кўрсаткичларга қаралади:

  • ўзаро ўйинларда олинган очколар сони;
  • ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбати;
  • ўзаро ўйинларда урилган голлар сони;
  • гуруҳ якунларига кўра тўплар нисбати;
  • гуруҳлардаги барча ўйинларда урилган голлар сони;
  • гуруҳдаги барча ўйинлардаги ғалабалар сони;
  • интизомий очколар сони камлиги (сариқ карточка — 1 очко, қизил карточка — 3 очко, икки сариқ карточка билан четлатиш — 3 очко);
  • саралаш турнири якунларига кўра рейтингдаги ўрин.

Агар гуруҳ босқичининг сўнгги турида бир хилда очко жамғарган, урилган ва ўтказиб юборилган голлари сони бир хил бўлган жамоалар учрашса ва ўйин дуранг ҳисобда якунланса, пенальтилар серияси ўтказилади (иккидан ортиқ жамоанинг кўрсаткичлари бир хил бўлганида бу критерия қўлланмайди).

Ўз гуруҳларида учинчи бўлган жамоалар орасидан энг яхши тўрт жамоа қуйидаги критериялар бўйича ажратиб олинади:

  • очколар сони;
  • тўплар нисбати;
  • урилган голлар сони;
  • ғалабалар сони;
  • интизомий очколар сони камлиги (сариқ карточка — 1 очко, қизил карточка — 3 очко, икки сариқ карточка билан четлатиш — 3 очко);
  • саралаш турнири якунларига кўра рейтингдаги ўрин.

Ўйинларга мухлислар киритиладими?

Стадионларда томошабинлар киришига рухсат берилади, Санкт-Петербург ва Бокудаги стадионлар сиғимининг 50 фоизи тўлдирилиши мумкин. Будапешт шаҳри учун стадиондаги трибуналарни 100 фоизга тўлдириш рухсат этилган. Амстердам, Бухарест, Глазго, Копенгаген, Рим ва Севильяда стадионлар 25 фоиздан 45 фоизгача тўлдирилади. Лондон гуруҳ босқичи ўйинларида ҳам, нимчорак финал ўйинларида ҳам стадион сиғимининг 25 фоизидан фойдаланади. Мюнхен ўйинларга кўпи билан 14,5 минг томошабин киритмоқчи, бу эса трибуналар сиғимининг 22 фоизига тенг.

Гуруҳ босқичидаги учрашувлар тақвими (ўйинлар соати Тошкент вақти билан кўрсатилган)

Энг кўп ўқилганлар

Календарь