Қисқа сатрларда

Наманганда мактаб ўқувчиси отасига автомашина совға  қилди

Янги боғлар ва ҳосилдор навлар яратилмоқда

Маданият ва санъат ходимларига эҳтиром кўрсатилди

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

26 April, 2025, 05:24

Спорт

Фазлиддин Эркинбоев – жаҳон кубоги ғолиби!

  • 09.Апреля.2025
  • 309

Ўтган бир ҳафта давомида Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳрида бўлиб ўтган « World Boxing» кубогида ҳамюртларимиз ўзбек бокси жаҳонда тенгсиз эканлигини ўз маҳорати билан яна бир карра исботладилар.

Спортчиларимиз жаҳон кубогида бешта олтин, иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида мезбон Бразилия ва Қозоғистон спортчиларини ортда қолдириб, фахрли биринчи ўринни эгаллашди.

Қувонарлиси шундаки, ушбу нуфузли мусобақада 75 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган учқўрғонлик Фазлиддин Эркинбоев барча рақибларини енгиб, олтин медалга сазовор бўлди. Ҳал қилувчи жангда бразилиялик Кауе Белинига қарши рингга кўтарилган моҳир боксчимиз уч раундлик баҳсда ҳакамларнинг якдил қарори билан зафар қучди.

Эслатиб ўтамиз, «Лос-Анжелес-2028» ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишни асосий мақсад қилган Фазлиддин Жанубий Америка қитъаси мусобақасидан аввал Болгария пойтахти София шаҳри мезбонлик қилган анъанавий 76-«Странжа» халқаро турнирида 80 килограмм вазн тоифасида қатнашиб, олтин медалга эга чиққанди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь