Қисқа сатрларда

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

Наманган вилоятидаги натижалар ва янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди

Президент мактаби: синовлар бошланди

13 July, 2025, 05:46

Спорт

Фазлиддин Эркинбоев «Странжа» турнири ғолиби бўлди

  • 04.Марта.2025
  • 462

22 февралдан 3 мартгача Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтган анъанавий 76-«Странжа» халқаро турнирида Наманган фахри – маҳоратли боксчимиз Фазлиддин Эркинбоев ажойиб натижа қайд этди.

Бу нуфузли мусобақада дунёнинг турли давлатларидан келган кучли боксчилар ғолиблик учун кураш олиб борди. Эркинбоев 80 кг. вазн тоифасида иштирок этиб, барча рақибларини ишончли тарзда мағлубиятга учратди ва финалда олтин медални қўлга киритди.

Жамоавий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 5 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлади. Умумжамоа ҳисобида вакилларимиз иккинчи ўринга сазовор бўлди.

Наманган вилояти спорт бошқармаси ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь