Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 04:35

Спорт

Маҳалла ёшларига спорт анжомлари топширилди

  • 14.Мая.2022
  • 780

Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси ижроси доирасида вилоят ҳокимлигининг саъй-ҳаракати билан маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан доимий шуғулланишлари учун зарур шароитларни кенгайтириш мақсадида 500 миллион сўмлик спорт анжомлари тарқатилди.
Вилоят ҳокимининг шаҳар ва туманларда ёшлар етакчилари иштирокида ўтказган мулоқотларида маҳаллаларда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун зарур анжомлар етарли эмаслиги муаммоси кўтарилган эди.

Мазкур масалани ижобий ҳал қилиш борасидаги амалий ишларнинг тасдиғи сифатида, қолаверса, уюшмаган, спортга жалб этилмаган ёшларни жисмонан чиниқтириш, спорт борасидаги қобилиятларини намоён этишларига кўмаклашиш мақсадида вилоятдаги мавжуд 782 та маҳаллага ўзимиздаги маҳаллий саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган, жами 7 миллиард сўмлик 23 турдаги 7 мингга яқин спорт анжомлари ҳар бир туманга элтиб, ўз эгаларига етказилди.
Бундай юксак эътибор спортсевар ёшларни янада фаол бўлиб, ўз устиларида ишлашга,  улар орасидан Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионлари етишиб чиқишига хизмат қилади.

Тантанали тадбирда Президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев иштирок этдилар.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь