Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 08:23

Спорт

Майдонда МИБ ходимлари куч синашдилар

  • 22.Мая.2022
  • 701

Наманган шаҳридаги 1-сонли футбол маҳорати мактабига қарашли сунъий қопламали майдонларда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ташкил этилганининг 5 йиллиги муносабати билан минифутбол бўйича «Спортни сев, спорт билан яша» шиори остида мусобақа ўтказилди. 
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ташкилланган мусобақада МИБ вилоят бошқармаси ва унинг шаҳар, туман бўлимлари ходимларидан иборат ҳаваскор жамоалар ғолиблик учун майдонга тушди. 

Қуръа натижаларига кўра, бир-бирига тўқнаш келган жамоаларнинг майдондаги ҳаракатлари барчада қизиқиш уйғотди. Айниқса, ярим финал ва финал баҳслари ўзаро муросасизлик касб этди. Ярим финалга йўлланма олган бошқарма, Давлатобод, Учқўрғон ва Косонсой  туманлари жамоалари ўзаро куч синашди. Унда маҳоратини намоён этган Бюронинг вилоят бошқармаси ва Учқўрғон тумани бўлимлари жамоаси финалда бир-бирига рақиб бўлди.  

Ҳал қилувчи учрашувда 3:2 ҳисобида зафар қучган МИБ вилоят бошқармаси жамоаси мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Учқўрғонлик МИБчиларга иккинчи ўрин насиб қилган бўлса, Давлат-обод тумани жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоаларга, шунингдек, «Энг яхши дарбозобон», «Энг яхши ҳимоячи», «Энг яхши тўпурар» каби номинациялар соҳибларига қимматбаҳо совғалар тантанавор руҳда топширилди.

Соҳибжон РАПИҚОВ,
МИБ вилоят бошқармаси масъул ходими.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь