Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

18 April, 2024, 06:37

Спорт

Майдонда МИБчилар куч синашди

  • 07.Сентября.2022
  • 1058

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Давлатобод туманидаги  1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» ғояси остида спорт мусобақаларида бошқарма шаҳар ва туманлар бўлимлари ходимлари стол тенниси ва шахмат тури бўйича ғолиблик учун кураш олиб бордилар. 

Стол тенниси бўйича дастлаб иштирокчилар қуръа натижаларига кўра гуруҳларга бўлинган ҳолда баҳс олиб боришди. Гуруҳларда 1- ва 2-ўринларни эгаллаган ходимлар ғолиблик учун баҳсларни давом эттирдилар. 

Ярим финалда ғолибликни қўлга киритган бюро вилоят бошқармаси молия-хўжалик бўлими бошлиғи Б. Қўзиев ҳамда инспектор А. Ҳамроев финалга йўлланма олишди.  Учта бўлимдан иборат финал ўйини барчада катта қизиқиш уйғотди. Якуний натижага кўра Б. Қўзиев ғолиб бўлиб, мусобақа чемпионлигини қўлга киритди. 3-ўрин учун кечган баҳсда эса Янги Наманган тумани бўлими давлат ижрочиси О. Нўъмонов қўлга киритди. 

«Ақл гимнастика»си мусобақалари ҳам қизғин ва муросасиз кечди. Саккиз иштирокчи ўз иқтидорини намойиш этиб, ғолиблик учун кураш олиб борди. Якуний натижаларга кўра М. Муллахов ғолибликни қўлга киритди. 2-ўрин Ж. Каттахўжаевга, 3-ўрин эса Б. Мирзаевга насиб этди. 

Ғолибларга бошқарма бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди. 

Соҳибжон РАПИҚОВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь