Қисқа сатрларда

Аҳолига сифатли ва арзон қўй гўшти етказиб берилади

Иссиқхона 80 миллиондан зиёд даромад келтирмоқда

Кенгаш доимий комиссиялари тасдиқланди

Янги таҳрирдаги Конституция Наманганда қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни янги босқичга олиб чиқди

МИБ ходимлари «Яшил макон»га ҳисса қўшмоқда

03 December, 2024, 12:39

Спорт

Мерган журналистлар тақдирланишди

  • 07.Января.2023
  • 479

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 31 йиллигига бағишлаб «Ватанпарвар» ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ОАВ ходимлари, журналист ва блогерлар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Наманган шаҳар ЎСТКга қарашли мажмуада ўтган мусобақада юзга яқин ОАВ ходими ва блогер иштирок этди.

«Севимли» телеканалининг вилоятдаги оператори Ҳусниддин Ҳамидов энг мерган ОАВ ходими деб топилди. «Наманганская правда» газетаси мухбири Олтинбек Байбулатов мерганлик шоҳсупасида 2-поғонадан ўрин олди. Янгиқўрғон туман ҳокимлигининг ахборот хизмати ходими Даврон Ҳайдаров учинчи ўринга муносиб топилди.

Уста биатлончи Муҳаббат Кандакова раҳбарлигидаги мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати аёл журналистларнинг мерганлик маҳоратини алоҳида тоифада баҳолади. 

Ҳакамлар хулосасига кўра, «Севимли» телеканалининг вилоятдаги мухбири Умида Қўшоқова биринчи, «ЗЎР ТВ»нинг вилоятдаги вакили Ҳулкархон Исмоилова иккинчи,  Тўрақўрғон туманининг «Давр» газетаси муҳаррири Зоҳидахон Кенжаева учинчи ўринларни забт этишди.

Ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Носиржон ДЕҲҚОНОВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь