Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

29 March, 2024, 12:57

Спорт

Наманган футбол маҳорат мактабига ҳужжат қабул жараёни бошланди

  • 20.Июля.2022
  • 786

Фарзандингиз спортнинг футбол турига қизиқадими? Ундай бўлса Наманган вилояти футбол маҳорат мактаби (академия) сизга шундай имкониятни таклиф этади. 

Футбол маҳорат мактаби (академия)га 2022-2023 ўқув йили учун 4-синфни тамомлаган 10-11 ёшга тўлган ўқувчиларни имтиҳон асосида қабул қилиш учун ҳужжатларни топшириш бошланди. Ҳужжатлар шу йилнинг 1 июлидан 30 июлигача қабул қилинади.

Ўқишга кирувчилар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни  тақдим этилиши сўралади.

1). Ўқувчининг ота-оналари ёки уларни  ўринини босувчи шахслар томонидан футбол маҳорат мактаби (академия) директори номига ариза.
2). Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси ёки 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролик паспорти ёки хорижга чиқиш паспорти нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади).
3). Тиббий маълумотномалар (Ф-026-У шаклидаги мактаб тиббий анкетаси, Ф-063-У шаклидаги профилактик эмлаш картаси, Ф-086-У шаклидаги тиббий маълумотнома, турар жойидаги болалар врачидан кечирган касалликлари тўғрисида маълумотнома, психоневрология диспансеридан маълумотнома).
4). 3,5 х 4,5 см. ҳажмдаги 8 дона рангли фотосурат.
5). Спорт таълим муассасалари ёки спорт клублари томонидан берилган тавсиянома (агар мавжуд бўлса).
6). Ўқувчининг спорт паспорти нусхаси ёки футболчи паспорти.

Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача бўлган муддатда қабул қилинади.

Манзил: Наманган шаҳри, 1-кичик туман, Мустақиллик МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 15-уй.
Муроожат учун телефонлар: (97) 251-75-44, (93) 484-10-01.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь