Қисқа сатрларда

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонасида учрашув бўлиб ўтди

«Навбаҳор» янги таркиб билан мавсумга шай

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасида учрашув бўлиб ўтди

Фазлиддин Эркинбоев «Странжа» турнири ғолиби бўлди

«Энг катта орзуим – ота-онамни бахтли қилиш» – улкан мақсадли жажжи Нилуфар

12 March, 2025, 12:09

Спорт

Наманган спорти: ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилинди

  • 12.Февраля.2025
  • 236

Наманган вилояти спорт бошқармаси мажлислар залида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирокида спорт соҳасига оид муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоятдаги ихтисослаштирилган ҳамда умумий спорт мактаблари директорлари ва уларнинг ўринбосарлари қатнашдилар. Унда вилоят спорт соҳасининг бугунги ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди.

Шунингдек, вилоятдаги турли спорт федерациялари фаолиятини янада ривожлантириш, спорт мактабларида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, замонавий ўқув-услубий тизимларни жорий этиш, спорт мактаблари директорлари фаолиятини таҳлил қилиш, аҳолини оммавий спортга жалб қилиш, бунинг учун зарур шароитлар яратиш, 2028 йилда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига вилоят спортчиларини пухта тайёрлаш масалалари қамраб олинди.


Вилоят ҳокими якунда мутасадди раҳбарларга аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь