ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35452
15 January, 2025, 02:30
Айни кунларда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтаётган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида Наманган вилояти вакили Рустам Ассакалов (-87 кг) ҳам иштирок этмоқда.
Юнон-рум курашчимиз бугун Олимпиада баҳсларидаги чорак финал баҳсини ўтказди. Унга ушбу босқичда хорватиялик Иван Хуклек рақиблик қилди. Муросасиз кечган курашда хорватиялик курашчи ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.
Хорватиялик курашчига қарши баҳснинг биринчи бўлимида йўл қўйилган биргина хато барчасини ҳал қилди. Иван Хуклекнинг ишлаб олган 4 очкосидан сўнг курашчилар бошқа очко олишмади.
Энди бор умидимиз Хуклекнинг финалга йўл олишидан. Шундагина Ассакалов бронза медали учун курашни давом эттира олади.
Курашчимиз баҳсларни ғалаба билан бошлаган эди. Полвонимиз бунгача 2019 йил -82 килограмм вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган грузиялик Лаша Гобадзени енгган эди.
Маълумот учун: 37 ёшли ҳамюртимиз профессионал фаолияти давомида жаҳон чемпионатларида икки бор совриндор бўлган. Осиё чемпионлиги ва Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритган.
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти