ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34707
21 November, 2024, 06:44
Том маънода «Спорт вилояти»га айланиб бораётган гуллар диёри жорий йилнинг ўзида бир қатор нуфузли турнирларга мезбонлик қилди. Футбол бўйича «Navruz Cup» халқаро турнири, Осиё кубоги саралаш турнири, қўл жанги бўйича Ўзбекистон Президенти соврини учун «Чемпионлар кубоги», белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати шулар жумласидан.
– Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Таэквондо WT федерацияси вилоятимизга яна бир нуфузли мусобақа мезбонлигини ишониб топширди, – дейди вилоят таэквондо федерацияси ижрочи директори Холмурод Нозимов. – Шу йилнинг 25-30 октябрь кунлари Наманган шаҳридаги «Паҳлавон» спорт мажмуасида вилоят ҳокимлигининг амалий кўмагида ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган таэквондо WT спорт тури бўйича «Namangan open» учинчи халқаро турнири бўлиб ўтади.
Президентимизнинг 2022 йил 29 июлдаги «Таэквондо (WT) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик спортчилардан ташқари Қирғизистон, Қозоғистон, Эрон, Тожикистон ва Покистондан келган шарқона яккакураш усталари 45 килограмдан +87 килограмгача бўлган 30 та вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашадилар.
Қарийб бир ҳафта давом этадиган халқаро турнирда ёшлар, ўсмирлар ва катта спортчилар ўртасида чемпионлар ва бошқа совринли медаллар соҳиблари аниқланади. Қолаверса, ёзги Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионати, Осиё ўйинлари каби нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндорлари иштирокида «мастер класс» – маҳорат сабоқлари машғулотлари ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.
Барча спорт ихлосмандларини «Паҳлавон» татамиларидаги ажойиб баҳсларни томоша қилишга чорлаймиз.
Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти