Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

01 July, 2025, 02:58

Спорт

Наманган жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди

  • 01.Декабря.2024
  • 666

Жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, айниқса спорт инфратузилмасини ривожлантириш борасида эришилган ютуқлар натижасида вилоятимиз кейинги йилларда кўплаб нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилмоқда.

Жумладан, Янги Наманган туманида жойлашган «Паҳлавон» спорт мажмуасида ташкил этилган универсал жанг бўйича жаҳон чемпионатида ўсмирлар ва катталар иштирок этдилар.

Унда Қирғиз Республикаси, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Арманистон, Замбия сингари дунёнинг йигирмага яқин давлатидан беш юзга яқин спортчилар ғолиблик учун татамига чиқди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган наманганлик спортчилар маҳорат ва чаққонлик бобида донгдор рақибларидан қолишмаган ҳолда муносиб иштирок этиб, салмоқли муваффақиятларни қўлга киритдилар.

Хусусан, Наманган шаҳри спорт мактаби тарбияланувчилари Ҳожиакбар Исроилов, Азизбек Болтабоев, Янгиқўрғон тумани спорт мактаби вакили Лола Абдусатторова барча рақибларини енгган ҳолда, жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлишди. 

Ғолиб ва совриндорлар республика Спорт вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь