ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 36811
Рақамли далиллар тушунчаси
Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароит яратади
Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда
Маъмурий судларда дастлабки эшитув
Манфаатлар ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилади
Рақамли далиллар тушунчаси
Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароит яратади
05 April, 2025, 07:30
Мамлакатимизда спортга ошно тутинган, жисмонан чиниққан умидли ёш ўғил-қизларимиз халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларда Ўзбекистон шон-шавкатини жаҳон бўйлаб ёймоқда.
Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси Наманган вилоятининг иқтидорли спортчилари Кореянинг Чунчеон шаҳрида бўлиб ўтган “G-2” халқаро рейтинг балл берувчи нуфузли мусобақада медаллар шодасини қўлга киритди.
Мазкур турнирда Ватанимиз шарафини ака-ука мураббийлар Холмурод ва Маъмуржон Нозимов бошчилигидаги етти нафар спортчи муносиб ҳимоя қилди. Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари – тўртта олтин, битта кумуш ва битта бронза медалларга сазовор бўлди.
Наманган Олимпия ва паралимпия захиралари коллежи талабаси Нурсултон Ҳакимов (73 кг.), Наманган шаҳридаги Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби вакиллари Гулшаной Исмоилова (42 кг.), Абдурасул Иномов (68 кг.) ва Асадбек Соаталиев (48 кг.) ўз вазн тоифаларида кечган барча жангларни ғалаба билан якунлаб, зафар нашидасини сурди.
Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг тарбияланувчиларидан - Диёра Имомалиева 49 кг. вазнда финалгача етиб келиб, кумуш медалига муносиб кўрилди. Ҳожиакбар Абдурасулов эса 63 кг. вазнга эга бўлган спортчилар орасида кучли учликдан жой олиб, бронза медали билан тақдирланди.
Мураббийлар ушбу музаффар спортчиларни келгусида ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмалари учун муносиб равишда кураша оладиган даъвогарлар сифатида ишонч билдирмоқда.
Оқилхон ДАДАБОЕВ
23.10.2019 36811
16.05.2020 31813
08.10.2019 29282
05.05.2020 29132
12.10.2019 29016
2025-03-20 05:43:22
2025-03-16 05:47:30
2025-03-15 00:27:18
2025-03-14 05:36:57
2025-03-13 00:40:51
2025-03-12 06:04:19
Followers
Followers
Followers
Followers
Followers
Followers