Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 12:28

Спорт

«Навбаҳор» - «Пахтакор» (1:1) ўйини Хайрулло Ҳамидов талқинида

  • 29.Августа.2022
  • 624

Мухлис борки, учрашувни стадионда кузатсам дейди. Аммо ҳар доим ҳам бунинг иложи топилмайди. Шундай пайтларда у иссиққина чойни олдига қўяди-да, телевизорнинг қаршисига жойлашиб ўтирганча бутун вужуди билан ўйинга берилиб кетади.

Йил ўйинида ҳам 20 мингдан ортиқ томошабин баҳсни стадионда томоша қилган бўлса, яна неча юз минглаб мухлис «зангори экран» қаршисида учрашувни жонли эфирда томоша қилди. Ўйин муҳитини борича етказиб беришда эса учрашувни шарҳлаб борган Хайрулло Ҳамидовнинг ўрни катта бўлди.

Қуйида мазкур учрашувнинг эсда қоларли лаҳзалари Хайрулло Ҳамидов талқинида.

Учрашув «Спорт» телеканали билан бирга Наманган телевидениеси ва «Олтин замин» радиосида жонли эфирда берилмоқда. Аммо ҳаммасида ҳисоб бир хил: 0:0. Шундай бўлиши ҳам керак-да.

Жаноби олийлари Касьянга бундай тўп узатишлар асло керак эмас. У рақибдан тўпни қабул қилиб олиб дарвозага гол уришни хоҳламайди.

Бу стадионда шарҳни бир зумга тўхтатиб, дам олса ҳам бўлади, томошабинлар сизни тўлғазиб туришади.

Дарвоза томон берилган бундай зарбани асло ёш футболсеварларга кўрсатмаслик керак. Улар бундай масофадан гол уролмасликка ишонишмайди. Футболчи эса буни уддалай олди.

Жамшидга бундай зарба беришга имкон берганлар супер айбдорлар ҳисобланишади. Ҳужумчи эса супер гол урди, девзира голни дарвозага киритди.

«Марказий» голдан ке-йин қизаряпти, кўкаряпти, табиатда қанча ранг бўлса барчасига киряпти.

Ҳожиакбар Алижоновнинг зарбасидан кейин стадион «музлаб» қолди. 

«Пахтакор»нинг голини Тошкентдан келган тўрттагина мухлис нишонлаяпти, аммо уларнинг овози эшитилмайди.
Бу дарвозага берилган зарба эмас, бетонга берилган зарба. 

Қайсидир мухлис менга Ҳожиакбар Алижоновнинг фамилиясини Ҳожиакбаров деб айтиб юборганимни ёзиб юборибди. Аммо бунинг нима фарқи бор: Ҳожиакбарнинг фарзандларими, набираларими Ҳожиакбаров бўлишади-ку. Балким, унгача «ов» йўқ бўлиб кетар.

Бу зарбадан кейин ўйингоҳда «Тўхтатиб тепсанг бўларди-ку!», деган ҳайқириқлар янгради. Тўғриси, ҳозир стадионда 40 минг мураббий ўтирибди.

Ҳужумчи нега тўпни дарҳол шеригига узатмайди? Ўйлаб, кофе ичиб кейин узатади. 

Шунинг билан бугунги шарҳимизни ниҳоясига етказиб, телеграммларга кўз ташлаймиз. Қарайлик-чи, гол бўлган вазиятларда нима деб бақирган эканмиз…

Илҳомжон ЖУМАНАЗАРОВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь