Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

03 May, 2024, 07:43

Спорт

«Навбаҳор» дунё рейтингидан жой олди

  • 14.Марта.2024
  • 202

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси («IFFHS») дунё клубларининг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Таснифда Қаршининг «Насаф» жамоаси - 190, Наманганнинг «Навбаҳор» клуби - 191 ва Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси - 395-ўринларда қайд этилган.

 «IFFHS» рейтингини амалдаги Европа Чемпионлар лигаси ғолиби - Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бошқариб бормоқда. Испаниянинг «Реал Мадрид» ва Италиянинг «Интер» клублари мос равишда иккинчи, учинчи поғоналарга жойлашган.

Таъкидлаш ўринлики, Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси томонидан тузилган ушбу рейтингни шакллантиришда клубларнинг 2023 йил ва 2024 йилнинг ўтган икки ойи давомидаги кўрсаткичлари ҳисобга олинган.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь