ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34710
21 November, 2024, 10:22
Наманган шаҳридаги «Марказий» ўйингоҳда футбол бўйича Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг 3-тур ўйини бўлди.
Унда мусобақанинг «А» гуруҳидан жой олган «Навбаҳор» жамоаси азалий рақиблардан бири - Фарғонанинг «Нефтчи» клубини қабул қилди.
Учрашувнинг 25-дақиқасида «Лочинлар» вакили Жамшид Искандеров супергол уриб, ҳисобни очди. 65-дақиқада эса болқонлик легионер Зоран Марушич «катта саҳнага чиқиб», мезбонларнинг ғалабасини мустаҳкамлади.
Айтганча, кубок гуруҳ босқичи баҳсларига ташланган қуръадан кейин, кўпчилик «Навбаҳор» тушган гуруҳни «ўлим гуруҳи» деб атаганди. Негаки, бошқа гуруҳларга қараганда, ундан мамлакат миллий чемпионатининг тўртта жамоаси ўрин олган эди. «Лочинлар» эса мухлислар билдирган ишончни оқлаб, барча учрашувларда ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.
Шу тариқа, гуруҳ беллашувларини 100 фоизлик натижа билан якунлаган Самвел Бабаян шогирдлари «плей-офф» босқичига йўл олди. Вакилларимиз билан бир қаторда 2-ўринни эгаллаган Навоийнинг «Қизилқум» клуби ҳам курашни давом эттиради. 3-ўринда қолган ён қўшниларимиз – «Нефтчи» эса қолган гуруҳлардаги натижаларни кутишига тўғри келади.
Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти