Қисқа сатрларда

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

Наманган вилоятидаги натижалар ва янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди

Президент мактаби: синовлар бошланди

13 July, 2025, 04:13

Спорт

«Навбаҳор» Россия клуби билан ҳамкорлик қилади

  • 14.Июня.2022
  • 905

Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси хориж клублари билан ҳамкорлик соҳасида ҳам самарали фаолият олиб бормоқда.
Жумладан, «Лочинлар» раҳбарияти собиқ иттифоқ ва Россия футболида ўз ўрни ва обрўсига эга бўлган, жаҳон яшил майдонларига кўплаб маҳоратли футболчиларни етказиб берган, янги мавсумни Россия премьер-лигасида бошлайдиган Москванинг «Торпедо» клуби раҳбарияти билан учрашди.
Айтишларича, учрашувда ҳар икки клуб мутасаддилари турли йўналишлар, шу жумладан, клуб академиялари, ҳар икки жамоа  мураббий ва футболчилари борасида тажриба алмашиш, ўзаро назорат ўйинлари ўтказиш ва бошқа масалалар бўйича ҳамкорлик борасида келишувга эришган. 
Шунингдек, мулоқот давомида «Торпедо» клуби «Навбаҳор»нинг сербиялик тажрибали ҳужумчиси, Ўзбекистон суперлигасида ёрқин ўйин намойиш этаётган Зоран Марушичга қизиқиш билдирган. 29 ёшли Марушичнинг трансфер нархи бўйича келишувга эришилса, болқонлик легионер янги мавсумни «Торпедо» жамоасида бошлаши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь