Қисқа сатрларда

«Гуллар фестивали»га тайёргарлик бошланди

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

23 November, 2024, 05:01

Спорт

«Навбаҳор» шонли анъаналарига қайтади

  • 27.Февраля.2022
  • 661

Футбол бўйича 2022 йилдаги мамлакат миллий чемпионати суперлигаси старти олдидан «Навбаҳор» жамоасининг тақдимот маросими ўтказилди.
Наманган шаҳридаги «Паҳлавон» спорт мажмуасида икки мингга яқин мухлис гувоҳлигидаги тадбирда клубнинг янги мавсум режалари, таркиби ва мураббийлар штаби аъзолари таништирилди. 
Вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси раиси Шавкат Абдураззоқов «Навбаҳор» жамоаси бўлажак мавсумда аввалги шонли анъаналарини тиклаш, чемпионлик учун кураш олиб бориши лозимлигини таъкидлади.

Айтиш жоизки, Президентимизнинг 2021 йил сентябрь ойида вилоятимизга ташрифи чоғида Наманган аҳли ўзбек футболига бир қатор истеъдодли футболчиларни етказиб берганлиги билан фахрланиши, «Навбаҳор» мухлислари Англия, Италия ва Франция футбол «фанат»ларидан қолишмаслиги ҳамда вилоятнинг шаҳар ва қишлоқларида Одил Аҳмедовнинг издошлари яна кўплаб топилишини эътироф этганди. Қолаверса, «Навбаҳор» клуби базасида футбол академиясини ташкил этиш, Давлатобод туманини спорт шаҳарчасига айлантириш вазифалари топширилганди. Айни вақтда бу борада вилоятда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Қайд этиш жоиз, «Навбаҳор» янги мавсумга муносиб ҳозирлик кўрди. 
Жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян таркибнинг ўзагини сақлаб қолган ҳолда хориждаги йиғинлар давомида Европа клублари билан кечган ўртоқлик ўйинларида клуб стратегиясига мос келувчи номзодларга эътибор қаратди. Натижада, жамоа сафига 12 нафар тажрибали маҳаллий ва легионер футболчи келиб қўшилди.
Тақдимотда янги мавсумда майдонга тушадиган «Навбаҳор» жамоаси футболчиларига рақамлари ёзилган футболкалар тантанали равишда топширилди. 

Маросимда «Навбаҳор» бош мураббийи Самвел Бабаян, жамоа сардори Азимжон Аҳмедов ва грузиялик ярим ҳимоячи Элгужа Григалашвили сўзга чиқиб, клуб раҳбарияти кўзлаган режаларни амалга ошириш ва мухлислар билдирган ишончни оқлаш учун астойдил тўп суриш, юксак натижалар учун кураш олиб боришлари, бунинг учун бор куч ва маҳорат ишга солинишини айтиб ўтишди. 
Эслатиб ўтамиз, «Навбаҳор» жамоаси суперлига баҳсларини шу йил 3 март куни Наманган шаҳридаги «Марказий» ўйингоҳда номдор рақиб – Қаршининг «Насаф» клубига қарши учрашув билан бошлайди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ, «Наманган ҳақиқати» мухбири.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь