ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34710
21 November, 2024, 10:56
Ўзбекистон миллий чемпионатининг доимий иштирокчиларидан бири – «Навбаҳор» жамоаси 2022 йилдаги мамлакат суперлигаси 1-тур учрашувида Қаршининг «Насаф» клуби билан куч синашди.
Ўйиндан аввал янги мавсумнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раиси Шавкат Абдураззоқов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раисининг ўринбосари Одил Аҳмедов сўзга чиқиб, барчани янги футбол мавсуми билан табриклаб, эзгу тилакларини йўллади. Давлатимиз мадҳияси янгради.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларданоқ устунликка эга бўлиш илинжида мезбонлар «Насаф» дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни вужудга келтиришди. Аммо 1-бўлим охирига қадар улардан самарали фойдаланишда Жамшид Искандеров, Ислом Кенжабоев ва Жамшид Болтабоевларга аниқлик ва омад етишмади.
Майдон эгалари билан бирга қаршилик футболчилар ҳам «Навбаҳор» дарвозаси олдида кутилмаган «ҳамла» қилиб туришди. Бундай тезкор қарши ҳужумларда Марко Станоевич, Ҳусниддин Алиқуловларнинг зарбаларини бартараф этишда «Лочинлар» посбони Ўткир Юсупов чаққонлик қилди.
Учрашувнинг 2-бўлимига келиб, майдонда шиддат ва жанговарлик сусайгандек бўлди. Тайм давомида ҳар иккала жамоада ҳам голга тортадиган айтарли вазият юзага келмади.
Шу тариқа, учрашувда ҳисоб очилмади ва томонлар нурсиз дуранг натижага имзо чекишди.
Эслатиб ўтамиз, Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси суперлиганинг 2-турини 10 март куни Термиз шаҳрида маҳаллий «Сурхон» клубига қарши ўтказади.
Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти