Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

27 April, 2024, 02:29

Спорт

«Навбаҳор»да нима гап?

  • 13.Февраля.2023
  • 813

Ўтган йили биринчиликни 2-ўринда якунлаб, вице чемпионлик унвонини қўлга киритган таниқли мутахассис Самвел Бабаян бош мураббийлик қилаётган «Навбаҳор» янги мавсум ҳозирлигини 2022 йилнинг 20 декабрида Наманганда бошлади ва «лочинлар» 27 декабргача ўз қароргоҳларида шуғулланишди. 

Янги йил муносабати билан қисқа муддатли таътилга чиққан жамоа аъзолари жорий йилнинг 6 январь куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетишди. Самвел Бабаян шогирдлари мазкур йиғин доирасида бир қатор назорат-синов ўйинларини ўтказишди. 

Уларда қуйидаги натижалар қайд этилди: «Навбаҳор» – «Радник» (Сербия) – 0:1, «Навбаҳор» – «Пари Нижний Новгород» (Россия) – 1:0, «Навбаҳор» – «Септември» (Болгария) – 4:2, «Навбаҳор» – «Рубин» (Россия) – 0:6, «Навбаҳор» – «Енисей» (Россия) – 1:0, «Навбаҳор» – «Актобе» (Қозоғистон) – 0:0.

«Навбаҳор»даги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, жамоа таркибига дарвозабон Хуршид Хўжаев («Андижон»), ҳимоячилар – Милош Милович («Вождовац», Сербия, черногориялик), Иброҳим Йўлдошев («Динамо»), Шаҳбоз Жўрабеков («Сўғдиёна»), Лука Чермель («Сўғдиёна», сербиялик), ярим ҳимоячилар – Аброрбек Исмоилов («Нефтчи»), Фаррух Икромов («Бунёдкор»), ҳужумчилар – Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна») ва Темурхўжа Абдухолиқов («Қизилқум») қўшилишди. 

«Навбаҳор» сафини эса дарвозабон Раҳимжон Давронов, ҳимоячилар – Боян Цигер, Станислав Андреев, Рустамжон Ашурматов, ярим ҳимоячилар – Нурилло Тўхтасинов, Диёржон Туропов, Азимжон Аҳмедов, ҳужумчилар – Зоран Марушич ҳамда Александр Касьян тарк этишди.

«Лочинлар» юртимизга 17 февраль куни қайтишади. 

«Навбаҳор» суперлига доирасидаги дастлабки учрашувни 4 март куни Наманганда «Қизилқум»га қарши ўтказади. 

Улуғбек УМАРОВ,
«Навбаҳор» ПФК матбуот котиби. 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь