Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 02:24

Спорт

«НАВБАҲОР» ОСИЁ МАЙДОНЛАРИГА ҚАЙТИШИ КЕРАК

  • 12.Июня.2020
  • 1249

Футбол бўйича Ўзбекистон милллий чемпионати суперлигаси давом эттирилиши олдидан вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раиси Хайрулло Бозоров Наманган шаҳридаги «Марказий» ўйингоҳда «Навбаҳор» клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби ва жамоа аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этиш жоиз, карантин туфайли уч ойлик танаффусдан кейин 13 июндан бошлаб суперлига баҳслари давом эттирилади.
– Ҳозирги пандемия шароитида ҳамюртларимизга юқори кайфият, жўшқин руҳ керак. Мухлисларимиз сизларнинг чиройли ўйинларингиз, эришилган ютуқларингиздан куч-қувват олади. Биз бу йил катта режаларни кўзлаганмиз. «Навбаҳор» олдига Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Бу вазифани тўлақонли адо этиб, мухлислар ишончини оқлайсиз, клуб мақомини юксак даражага чиқарасиз, деган умиддаман, – деди Хайрулло Бозоров.
Учрашувда «Навбаҳор» бош мураббийи Андрей Канчельскис, жамоа сардори Азимжон Аҳмедов, иқтидорли ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев сўзга чиқиб, клубда яратилаётган шароитлар учун ташаккур айтиб, ишончни оқлаш учун бор куч-ғайратни сарфлашларини билдирдилар. 
Бўлажак масъулиятли ўйинлар олдидан «Навбаҳор» жамоаси аъзоларига мураббийлар, футболчилар исм-шарифлари ёзилган ва клуб рамзи туширилган эсдалик қўл соатлари совға қилинди. 
Маълумот ўрнида, эртага - 14 июнь куни 4-тур доирасида «Лочинлар» сафарда «Насаф» жамоасига қарши тўп суради.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган сурат.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь