ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34750
24 November, 2024, 05:39
Яқинда Руминия давлатининг Константа шаҳрида қизғин тарзда якунланган армрестлинг (қўлда куч синашиш) спорт тури бўйича жаҳон чемпионатидан ажойиб хушхабарлар олдик.
У ерда Ўзбекистон Армрестлинг федерациясининг терма жамоаси аъзоси, 2003 йилда Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган Назокат Солиева мамлакатимизга 2 та олтин медаль тақдим этди.
Юртимизда спортга катта эътибор қаратилаётгани самараси ўлароқ, Тўмарис издошлари янада кўпайиши аниқ.
Ўзбекистонга бир жуфт олтин медаль олиб келган Назокат Солиева каби дасти кучли қизларимиз келажакда юртимиз байроғини бундан-да баланд чўққиларга олиб чиқишларига шубҳа йўқ.
Назокат Солиева 2017 йил Венгрия давлатида бўлган халқаро мусобақада 2 карра жаҳон чемпиони, 2018 йил Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида кумуш медаль совриндори, жорий йил эса Руминия давлатидаги беллашувда 2 карра чап ва ўнг қўлда Жаҳон чемпиони ва 6 карра Осиё чемпиони, 30 карра Ўзбекистон чемпионидир.
Айни ўринда бир мулоҳаза. Ушбу спорт тури Олимпияда мусобақалари дастурига киритилмаган экан. Шундай бўлса-да, қаҳрамон спортчиларимизга етарли даражада эътибор қаратилишига шубҳа йўқ.
ЎзА
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти