ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34707
21 November, 2024, 05:40
«Навбаҳор» ўтган мавcумда мамлакат суперлигасида кумуш медалга сазовор бўлиб, Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиши ҳуқуқни қўлга киритганди.
Осиё футбол конфедерацияси томонидан мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон учун «2+2» кўринишида йўлланмалар тақдим этилгани сабабли футболчиларимиз чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан жой олиш учун ОЧЛ 2023/2024 йиллар мавсуми тақвимига кўра, «плей-офф» босқичи доирасида иккита ўйин ўтказиши кутилмоқда.
Самвел Бабаян шогирдларига бу йўлда Уммоннинг «Ал-Сиб» ва уни ютган тақдирда Қатарнинг «Ал-Вакра» жамоаси тўқнаш келади.
Демак, «Навбаҳор»нинг ОФК кубоги соҳиби, Уммон профессионал лигаси бронза медали совриндори «Ал-Сиб» жамоасига қарши баҳси жорий йилнинг 15 август куни Наманган шаҳридаги «Марказий» стадионда бўлиб ўтади.
«Навбаҳор» ғалаба қозонган тақдирда 22 август куни Қатар юлдузлар лигаси иштирокчиси - «Ал-Вакра» клубига қарши сафарда майдонга тушади.
Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти