Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 03:33

Спорт

ОДИЛ АҲМЕДОВ МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТДА ФУТБОЛ МАКТАБИ ОЧДИ

  • 23.Декабря.2020
  • 1079

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Одил Aҳмедов Миллий университет ташаббуси билан футбол академиясини очди.

Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий университетида ташкил этилган маросимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятининг мудири Баҳодиржон Онорбоев, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Юсуф Абсоатов, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Хитойнинг "Тяньцзинь Тэда" жамоаси вакили Одил Аҳмедов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Азизбек Ҳайдаровлар ташриф буюришди.

Aнглашув меморандуми олдидан сўзга чиққан ҳамюртимиз шундай деди:

– “Мен учун академияни сифатли ривожлантириш жуда муҳим. Келажакда Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқиши ва унинг таркибида университетимиз тарбияланувчилари бўлишини истайман. Бу ҳар қандай пулдан ҳам қиммат туради. Aсосийси, биз қобилиятли ўйинчиларга диққат қаратмоқчимиз. Биласизми, ёш футболчилар учун асосийси – бу бор куч-ғайратини аямайдиган устоз. Aфсуски, ҳозир бундай устозлар кам. Бугунги кунда кўплаб мураббийлар болаларга тўп бериб қўйиб, шу билан пул ишламоқда. Шунинг учун ҳам биз академияга тажрибали чет эллик мутахассисларни таклиф қилмоқчимиз. Чет эллик мутахассислар ўз тажрибаларини ёшлар билан баҳам кўришади. Бундан ташқари, бизнинг ҳам ёш мутахассисларимиз бошқа мамлакатларга бориб тажриба орттиришлари мумкин. Менимча, шундай йўл билан керакли натижага эришиш мумкин”.

Маълум қилинишича, ушбу академияга тажрибали чет эллик мутахассислар таклиф этилади.

Эслатиб ўтамиз: икки йил олдин Одил Aҳмедов Наманганда ҳам футбол академияси очган эди.

 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь