Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

18 April, 2024, 09:24

Спорт

ОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ ЙЎЛЛАНМАСИНИ ҚЎЛГА КИРИТГАН НАМАНГАНЛИК СПОРТЧИЛАРГА АВТОМАШИНАЛАР ТОПШИРИЛДИ

  • 23.Июня.2021
  • 792

«Афсоналар водийси» тематик паркида «Ёшлар ойлиги» доирасида ҳамда «30 июнь – Ёшлар куни» арафасида спорт фестивали ўтказилди.
Унда «Токио-2020» XXXI ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига йўлланма олган, шунингдек, жаҳон ва Осиё чемпионатларида ғолиб бўлган спортчилар муносиб тақдирланди.
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Республика Туризм ва спорт вазири ўринбосари Авазбек Каримов сўнгги йилларда мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи анча ортганлигини эътироф этдилар.

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон спортчиларини «Токио-2020» ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этишга қаратилган қарори асосида қатор изчил чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ўз олдига Олимп чўққисини забт этишни қатъий мақсад этган спортчиларга қулай  шарт-шароитлар яратилди. Бунинг натижасида, ҳар тўрт йилликнинг нуфузли мусобақаси йўлланмаси учун рейтинг очколарини берувчи халқаро турнирларда сезиларли ютуқларга эришилди.
Қувонарлиси, вилоятимизда айни вақтга қадар юнон рум кураш тури бўйича Рустам Ассакалов, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Дилноза Рахматова ва Нилуфар Зокирова, бокс бўйича Шаҳноза Юнусова, оғир атлетика бўйича Адҳамжон Эргашев, ўқ отиш бўйича Мухтасар Тоҳирова ҳамда енгил атлетикачи Нозимахон Қаюмовалар ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига жами 9 та йўлланмани қўлга киритдилар.

Эътиборлиси шундаки, мазкур кўрсаткич Наманган спорти тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади. 
Дарвоқе, спортчиларимизнинг нуфузли мусобақага йўлланмалари сони янада ошиши кутилмоқда. Сузиш спорт тури бўйича Кирилл Панков, дзюдо бўйича Обидхон Нўъмонов, парадзюдо бўйича Феруз Саидов ва Довурхон Караматов, пара енгил атлетика бўйича Нурхон Қурбонова Япония мезбонлик қиладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақаларда муносиб иштирок этиб, халқаро Олимпия қўмитасининг якуний хулосасини кутмоқдалар.
Тантанали тадбирда боксчи Шаҳноза Юнусова ва мерган Мухтасар Тоҳировага Президент соврини – «Нексия-3» автомобилининг калити топширилди.

Бундан ташқари, сўнгги икки йилда жаҳон ва Осиё биринчиликлари гран-при, халқаро турнирларда юқори шоҳсупага кўтарилиб, чемпионлик унвонига сазовор бўлган қатор спортчи ёшларга 30, 20, 10, 5 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти тақдим этилди. Улар сафида енгил атлетикачилардан жаҳон ва Осиё чемпиони Адҳамжон Эргашев, Осиё чемпионати кумуш медали совриндори Муҳаммадқодир Тоштемиров, эркин кураш бўйича Осиё чемпионати кумуш медали соҳиби Мадина Усмонжонова, бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бронза медали совриндори, Наманган Олимпия захиралари коллежи талабаси Аълохон Абдуллаев, бокс бўйича Осиё чемпионати кумуш медали соҳибаси Гуласал Султоналиева каби музаффар спортчилар борлигини қайд этиш жоиз. 
– Очиғи Олимпия ўйинлари олдидан автомашина совға қилинишини кутмагандим. Одатда, соврин мусобақадан натижа билан қайтилганидан кейин бериларди, – дейди «Токио-2020» йўлланмаси соҳиби, Осиё чемпионати совриндори, Наманган Давлат университети талабаси Шаҳноза Юнусова. 

Байрам фестивалида, вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳудудларда жисмоний тарбия ва спорт оммавийлигини таъминлашдаги ҳиссаси учун «Спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. 
Маълумот учун, 2021 йилнинг ўтган беш ойида наманганлик спортчилар  Республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда 465 та олтин, 496 та кумуш, 386 та бронза, жами 1 минг 347 та медал қўлга киритдилар.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь